

"Бир неча ойлар олдин клубга бошқа чақирувлар исташимни айтдим", - деди 51 ёшли мураббий, клубдан бўлган шартномага қўл қўймагани сабабини тушунтириб.
Асвтриялик мураббий 2024 йил февралидан буён жамоани бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида "Пэлас" Англия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. У "Айнтрахт" билан Европа лигаси совринига ҳам эга чиққанди.
Айни дамда "Пэлас" АПЛда 21 ўйинда 28 очко тўплаган ҳолда 13-ўринни эгаллаб турибди.
Олдинроқ Гласнерга "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлаётгани айтилганди.



