"Краснодар" дарвозабони тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга етиб борди

Omonjon To`xtamirzayev
29 май 2024
"Краснодар" дарвозабони Матвей Сафонов Парижда бўлиб турибди.

Маълумотларга қараганда, у тез орада ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтади. Голкиперга 5 йиллик шартнома таклиф қилинган ва футболчи "Краснодар"нинг розилиги билан Парижга учиб борган. Хабар қилинишича, клублар тўлиқ келишувга эришиб улгурган.

Агарда тиббий текширувларда ҳеч қандай муаммо учрамаса, Францияда трансфер ойнаси 1 июлда расман очилгач, ушбу келишув эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Сафонов якунланган мавсум РПЛда 30та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 27та тўп олиб чиқди ва 11та "қуруқ" ўйин ўтказди.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: rmcsport.bfmtv.com