Рэмси бошчилигидаги КПР бу мавсумда сафарда илк бор ғалабага эришди. "Сандерленд" 2:0 ҳисобида таслим қилинди. The Guardian нашрининг хабарига кўра, футболчилар Криснинг фикрларини тўла тушуниб олишди.
Рэднапп кетгунича академияда ишлаган Рэмси футболчиларга яхши таассурот қолдирган. Уларнинг фикрича бу мураббий камида ярим мавсум шу лавозимда қолиши керак.
Кейинги ҳафта КПР президенти Тони Фернандес Лондонга учиб келади ва якуний қарорни қабул қилади. 52 ёшли Рэмси бу лавозимда қолишдан бахтли бўлишини маълум қилганди.
Балки, Рэмси у қадар кучли мураббий ҳисобланмас, аммо мавсумнинг шу қисмида кучли мураббийни топиш жуда қийин.