

"Сир эмаски, Филиппе Премьер-лигага қайтишни истамоқда. Уни ушбу лигада яхши кўрадиганлар жуда кўп. АПЛ - унинг бош мақсади.
Шу билан бирга у "Барселона"да қолиб, асосий таркиб учун курашишга қарши эмас. У бу йўлда курашишга ҳам тайёр турибди", - деди агент.
Олдинроқ унинг хизматларига "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Лестер" каби клублар қизиқиш билдираётганлиги айтилганди.



