Koronavirus Info. Ўзбекистонда 54 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Tolibjon Qosimov
22 апр 2020
Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

Шу йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Г. оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижасида унда коронавирус инфекцияси аниқланган.

Ушбу бемор олдин ҳам гипертония ва қандли диабет ташхиси билан сурункали касалланиб келган. Ушбу касалликлари ҳисобига у 17 апрель куни вилоят юқумли касалликлари шифохонасининг реанимация бўлимига олинган. Мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Жами ўлимлар сони — 7 та.


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: championat.asia