Кореяга кетиши кутилган футболчи "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди

Sherzod Nurmatov
30 дек 2026, 11:52
Жиззахликлар ҳимоячиси Отабек Аҳадов жамоада қоладиган бўлди.

"Жорий мавсум "Сўғдиёна" сафида ҳаракат қилган маҳоратли ёш ҳимоячи Отабек Аҳадов билан тузилган меҳнат шартномаси 2027 йилнинг 31 декабригача узайтирилди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

20 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум 25 ўйинда қатнашиб, 1 та голга ассистентлик қилди.

Аввалроқ унинг Корея клубига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати