

Бу ҳақда Goal.com портали хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, ярим ҳимоячи Бергамодаги ўйин амалиёти камлигидан норози. Шу муносабат билан Руслан бошқа клублар вариантини кўриб чиқишни режалаштирмоқда. Малиновскийга даъвогарлардан бири Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳисобланади. Унинг хизматларига "шпорлар" бош мураббийи Антонио Конте қизиқмоқда.
Украиналик футболчи жорий мавсум "Аталанта" сафида 10 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.



