Конте "Милан" ярим ҳимоячиси Кессьени "Тоттенхэм"га олиб келмоқчи

Alisher
3 ноя 2021
"Тоттенхэм" янги бош мураббийи Антонио Конте ўз жамоасида "Милан" хавбеки Франк Кессьени кўрмоқчи.

Италиялик мутахассис 24 ёшли ивуарлик футболчига "шпорлар"нинг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида қарамоқда.

Кессье 2021/22 йилги мавсум "Милан" сафида 10та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Ивуарликнинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.


AlisherMuallif
Manba: Sport Italia