Компани: “Англия терма жамоаси мундиални тарк этаётганидан ҳафаман”

Tolibjon Qosimov
22 июн 2014, 16:06
Белгия терма жамоаси ҳимоячиси Венсан Компани, инглизлар гуруҳдан чиқишни эплай олмаганларидан ҳафалигини билдирди.
“Англия терма жамоасида кўп дўстларим бор, улар билан плей-офф босқичида баҳс юритишни хоҳлагандим. Аммо улар гуруҳдан чиқа олишмади ва мен ҳам барча инглиз мухлислари каби бу натижадан ҳафаман” – дейди Компани.

Англия терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичида Италия ва Уругвайдан мағлубиятга учраб, гуруҳдан чиқиш имкониятини қўлдан бой берди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com