

Унга кўра, Жанубий Америка вакиллари турнир олдидан 1 июнь куни Коста-Рика ҳамда 7 июнь санасида Иордания терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Мазкур ўртоқлик ўйинлари Колумбия мураббийлар штаби учун жамоанинг жисмоний ҳолати ва тактик тайёргарлигини якуний синовдан ўтказиш вазифасини ўтаб беради. Хусусан, Коста-Рикага қарши баҳс Шимолий Америка иқлими ва КОНКАКАФ минтақасининг ўйин услубига мослашиш учун хизмат қилса, Осиё қитъаси вакили Иордания билан ўтадиган тўқнашув бевосита Ўзбекистон терма жамоасига қарши кечадиган ўйинга ўзига хос тайёргарлик модели бўлиши шубҳасиз.
Эслатиб ўтамиз, Колумбия терма жамоаси ЖЧ–2026 мусобақасининг "K" гуруҳида Ўзбекистон, Португалия ва Конго ДР жамоалари билан куч синашади. Эътиборлиси шундаки, колумбияликлар гуруҳ босқичидаги дастлабки ўйинини айнан Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказади. Мазкур тарихий ва муҳим учрашув 17 июнь куни Мексиканинг Мехико шаҳридаги афсонавий "Ацтека" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.



