Клюйвертнинг ўғли эртага “Рома”да тиббий кўрикдан ўтади

Aziz Tukhtamuradov
12 июн 2018
“Аякс” клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жастин Клюйверт Римнинг “Рома” жамоасига ўтишга яқин турибди.

Томонлар 19 ёшли футболчининг трансфери юзасидан келишиб олишди. “Аякс” ўз тарбияланувчиси учун камида 20 миллион евро олади. Афсонавий Патрик Клюйвертнинг ўғли Рим шаҳрига етиб келди ва эртага тиббий кўрикдан ўтади. 

Шартнома бандига кўра, агар “Рома” футболчини сотадиган бўлса, ўша трансфернинг 9 фоизини “Аякс”га ўтказиб беради. Жастин “Рома”нинг ушбу ёзги трансфер бозоридаги Чорич, Маркано ва Кристантдан кейинги тўртинчи хариди бўлади. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: