

"Идеал ҳолатда "Барселона" бош мураббийи бўлишни истардим, аммо бунгача маълум йўлни босиб ўтиш зарур. Мен ҳамон профессионал футболчиман ва ҳозирча мураббийлик лицензиям йўқ. Мен мураббийлик бўйича ҳам, спорт директори лицензиясини ҳам оламан. Уёғини вақт кўрсатади", - деди Иньеста.
Эслатиб ўтамиз, Иньеста "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2002 - 2018 йиллар давомида "кўк-анорранглилар" асосий таркибида ҳаракат қилган.



