

37 ёшли немис Американинг МЛС лигасида иштирок этаётган «Нью-Йорк Ред Буллс» клубига ўтиши мумкин.
Клозе эркин агент сифатида АҚШ клубига ўтиши кутилмоқда.
Олдинроқ ҳужумчи фаолиятини тугатиб Германия ўсмирлар терма жамоаларидан бирида мураббийликни бошлаши ҳақида хабарлар чиққанди.
Бу мавсумда Италия А сериясида 21та ўйинда Клозе 4та гол урди ва 8та голли пас оширди.


