

“Уларнинг ҳолари яхши деб ҳисоблайман. Тўғрисини айтганда, улар сешанба кунги (“Саутгемптон”га қарши) ўйинга тайёр бўлади деб ўйламайман.
Менимча, барчаси жойида. Уларни алмаштириш кўпроқ эҳтиёт чораси сифатида эди. Мо (Салоҳ) ниманидир ҳис қилди, аммо ўйнашда давом этишини айтди. Мен эса қарор қабул қилишим ва уни алмаштиришим керак эди. Майдонда ўзингни ноқулай сезсанг, бундан яхши бўлиб кетмайсан. Ўйнашни давом эттириш эса соғайишнинг энг яхши усули эмас. Виржилнинг вазияти аниқроқ эди: у 90 дақиқа ўйнаши белгиланган, аммо 120 дақиқа эмас”, дейди Клопп.



