Клаудио Раньери Шомуродовнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди

Khoja
31 янв 2025, 07:40
«Рома» бош мураббийи Клаудио Раньери Элдор Шомуродов жамоада қолишини маълум қилди.

Бу ҳақида Romapress нашри хабар бермоқда.

«Шомуродовга жамоада қолишини айтдим. Уни ҳамма яхши кўради. Уни мухлислар ҳам ҳурмат қилади. Чунки у майдонда максимал тарзда ҳаракат қилади. Мен эса ундан доимо ғазабланаман. Шунинг учун унга: «Агар кетсанг, кимга жаҳл қиламан?» деб айтдим», — деб фикр билдирди мураббий.


KhojaМуаллиф
Манба: romapress.net