

27 ёшли бразилиялик футболчи айни дамда "Бавария"да ижара асосида ўйнамоқда.
"Коутиньони ажойиб ўйинчи деб ҳисоблайман. Менга у жуда ҳам ёқади. У "Барселона"га тегишли. У бизга қайтишни хоҳлаяпти.
Мен унинг мавсум бошида жамоамизда бўлишига умид қиляпман. Керак бўлса, у билан гаплашаман ҳам", - дейди Сетьен.
Коутиньо жорий мавсум Бундеслигада 22та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 6та ассист қайд этди.



