Кейсуке Хонда футболга қайтди

Оқил Абдубарноев
11 апр 2026
39 ёшли япониялик бунга қадар мураббий сифатида фаолият олиб бораётганди.

Япония терма жамоаси ва "Милан" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда кейинги мавсумда Сингапур Премьер-лигасида ўйнайди.

2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Журонг" ФК номи остида фаолият юритадиган "Албирекс Ниигата Сингапур" клубининг матбуот хизмати хабарида айтилишича, Хонда жамоа сафига август ойида қўшилади.

Хонда ўз фаолиятини Япониянинг "Нагоя Грампус Эйт" жамоасида бошлаган. Шундан сўнг у Нидерландиянинг "ВВВ-Венло" ва Россиянинг "ЦСКА" (Москва) клубларида тўп тепди. Италия А Сериясида "Милан" билан тахминан уч йил ҳаракат қилганидан кейин, футболчи Австралия, Бразилия ва Португалия клубларида ҳам ўйнади.

39 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи Япония терма жамоаси сафида 100 га яқин учрашув ўтказган ва "Кўк самурайлар" таркибида учта Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Хонда шунингдек, 2018 йилдан 2023 йилгача Камбожа миллий терма жамоасида бош мураббий сифатида ҳам фаолият юритган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: CNA