Кейннинг "Бавария"даги келажаги бўйича позицияси маълум қилинди

Alisher
29 мар 2025
"Бавария"нинг англиялик ҳужумчиси Харри Кейн келаси ёзда жамоасини ўзгартиришни режалаштирмаяпти.

Футболчи Мюнхенда ўзини жуда яхши ҳис қилаётгани айтилмоқда. Футболчи "Бавария" сафида ўйнашда давом этмоқчи. Аввалроқ, ОАВда Кейннинг хизматларига "Ливерпуль" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Манбаларнинг ёзишича, ҳужумчининг ўзи ҳам Англияга қайтишни истамоқда.

"Бавария" ва Харри Кейн 2023 йилда меҳнат шартномасини имзолаган. Англиялик футболчи Германия гранд жамоаси сафида 82 та ўйин ўтказиб, уларда 76 та гол ва 23 та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/Plettigoal