Кевин-Принс Боатенг: «Роналдиньо Зидан, Пеле ёки Марадонадан ҳам кучли эди»

Narzulla Saydullayev
9 окт 2016
«Лас-Пальмас» ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг Роналдиньони футбол тарихидаги энг яхши футболчи деб атади.

«Милан»га ўтганимда, Диньо у қадар яхши формада эмас эди. Аммо тўп билан истаганини амалга оширарди.

Ўша пайтларда Зидан, Пеле ёки Марадонадан кучли бўлганини тушуниб етасиз.

У дарвоза тўсинини истаганича нишонга оларди. 180 см бўйга эга футболчилар орасидан бундай қобилиятли ўйинчини топиш қийин», – дейди Боатенг Football Espana нашрига.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: football-espana.net