

Англия чемпионатининг 23-турида "манкунианлар" Лондонда "канонирлар"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ғалаба голини 87-дақиқада Матеус Кунья урди.
"Йигитлар ғалаба учун катта куч сарфлади. Мен улар билан фахрланаман. Бугунги ўйин ўтган ҳафтадагига қараганда анча қийин кечди. Ўтган ҳафта осон бўлганди демоқчи эмасман, аммо ўшанда бутун ўйин давомида ўз ритмимизда ҳаракат қилган эдик. Бу сафар эса муваффақиятга эришиш учун анча кўпроқ куч сарфлашга тўғри келди", – деди Кэррик.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта – 17 январь куни "Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Манчестер Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.



