

-Нима деб ўйлайсиз, “Челси” яна Премьер лига ғолиблиги учун кураша оладими?
-Ҳақиқат шундаки, “Челси” сўнгги 10 йилликда АПЛ клублари орасида энг кўп соврин ютган жамоа ҳисобланади. Ўйлашимча, бизда айнан шундай амбициялар доим бўлиши лозим. Мен айнан шундай мақсад билан бу ерга келганман ва жамоага келган илк мавсумимдаёқ Европа лигасида ғолиб чиққанмиз. Жамоамиз ёш, кучга тўла. Кейинчалик клубимизга янги футболчилар билан шартнома тузишга тақиқ қўйилди, аммо биз совринлар учун курашда давом этамиз. Мен “Челси” ва Испания терма жамоаси сафида барча совринларни қўлга киритиш истагидаман”, дейди Кепа.



