Кьеллини ва Манджукич "Лион" билан ўйинда "Ювентус"га ёрдам беришмайди

Narzulla Saydullayev
17 окт 2016
"Ювентус" ҳимоячиси Жоржо Кьеллини ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган "Лион"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди.

Футболчи шанба кунги машғулотлар вақтида сонидан жароҳат олди, деб хабар бермоқда "Ювентус" расмий твиттери. Шунингдек Марио Манджукич ҳам қайдномага киритилмади.

Жароҳатини даволаётган ярим ҳимоячи Клаудио Маркизио ҳам Лиондаги учрашувда қатнашмайди.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: twitter.com/juventusfc