Келажакка қадам! “Ман Сити” Европада биринчи виртуаль стадион яратади

Eldor Akmurzayev
21 фев 2022
“Sony” мутахассислари “Манчестер Сити” буюртмасига кўра виртуаль стадион яратишга киришди.

У мухлисларга виртуаль реаллик оламини очиб беради, яъни, ишқибозлар стадион муҳитини ҳис қилиши ва ҳаттоки, учрашувга виртуаль ҳолда ташриф буюриши мумкин бўлади. Бу узоқ ерларда яшовчилар учун қулай ҳисобланади.

“Бунда ўйингоҳ исталган вақтда учрашувни қайта кўриш ва уни турли ракурсларда кузатиш имконини беради. Одамлар бошқа жойларда истиқомат қилишса ҳам, стадионда учрашишга келишиб олиш имконига эга бўлишади. Бу ғоя COVID пандемияси билан боғлиқ чекловлар вақтида пайдо бўлганди”, дея таърифляган "City Football Group" холдингининг маркетинг бўлими раҳбари Нурия Тарре.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: City Football Group