

Шомуродов 90+4 дақиқада дарвоза ёнида қулай имкониятга эга бўлди ва Эммануэль Гьяси томонидан ушлаб қолинди. Вазиятга яқин турган Жуфферли эса фолни қайд этмади ва ҳаттоки мониторга чақирилмади.
Кальварезе эса твиттерда бу вазият бўйича ўз фикрини маълум қилди: "Сўнгги дақиқаларда "Рома" фойдасига пенальти белгиланиши керак эди. Шомуродовда Гьясига қараганда устунлик бор эди. Ўзбекистонлик ҳужумчи тўпни эгаллади, аммо уни яхши қабул қила олмади, сабаби рақиб унинг елкасидан ушлаб турганди".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ сардори кечаги ўйинда 77-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 80-дақиқада бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.




