

Бунга қадар уч бор "Пахтакор" билан чемпионликка эришган Махарадзе жорий мавсумда "темирйўлчилар" билан ҳам яна олтин медалга эгалик қилди.
Шу тариқа Махарадзе Гочгули Гочгулиевдан кейин иккита жамоа билан Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлган иккинчи легионерга айланди.



