

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов жароҳати туфайли Қатардаги Осиё кубогида майдонга туша олмайди. Бироқ футболчи терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун Дохага бориши кутилмоқда.
Хабарингиз бор, Шомуродов декабрь ойи сўнггида "Кальяри" сафида машғулот пайтида жароҳат олганди.



