"Катания" президенти келишилган ўйинлар ташкиллаштирганини тан олди

Aslanov Jasurbek
30 июн 2015
"Катания" президенти Антонио Пульвиренти ўтган мавсумда бир нечта рақибни сотиб олганини тан олди.

Клуб B Серияда қолиш учун Пульвиренти 500 минг евро сарфлаган.

"Катания" B Сериядан чиқиб кетмаслиги учун Пульвиренти ҳар бир учрашувда 100 минг евродан сарфлаганини тан олди" - дейди прокурор Жованни Сальви.


Якунланган мавсумда "Катания" 15 ўринни эгаллади. "Катания" апрелда ва май бошларида яхши натижалар қайд этди:

«Варезе» — «Катания» (0:3), «Катания» – «Трапани» (4:1), «Латина» — «Катания» (1:2), «Катания» — «Тернана» (2:0) и «Катания» — «Ливорно» (1:1).


Аммо текшириш ишларидан сўнг бу ўйинлар келишилганлиги маълум бўлди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com