

Учрашувда мезбонлар сафидаги голлардан бирига Ли Кассиаро муаллифлик қилди. 38 ёшли ҳужумчи бу орқали терма жамоа сафидаги голлари сонини 3 тага етказди. Натижада у Гибралтар термаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
Қайд этиш керак, бу Гибралтарнинг Евро-2020 саралашидаги илк голи эди.



