

"Златан - А Сериянинг энг яхши футболчиси. Ромелу Лукаку ёш ва истеъдодли, аммо Ибрагимович билан солиштириш имконсиз.
39 ёшда жисмоний ҳолат етмай қолади, бу пайтда класс керак, Ибрадан эса бу нарсадан кўп. Мен ҳақиқий Роналдо ва ван Бастендан кейин Златан кетмоқда деб ўйлайман.
"Интер" - "Милан" билан дербида фаворит, аммо коронавирус таъсирини кўрсатмаган бўлса Ибра барчасини оёғини осмондан қилиши мумкин", - дейди Кассано.



