

"2016 йил финалидаги соврин фаолиятимда энг муҳими бўлган. Жамоам ғалабасига катта хисса қўшганимни ҳис қилганман. "Реал" билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш - бу бахт. Аммо ҳар бир баҳс аввалгисидан фарқ қилади. Рақиб қанчалик кучли эканлигини биламиз, улар ярим финалга ҳақли. Қийин бўлади, чунки "Атлетико"нинг таркиби ҳақиқатдан ҳам кучли. Жамоанинг мураббийи ҳам ажойиб, у футболни яхши тушунади" - дейди Касемиро.



