Касемиро: "Неймар - энг яхши бразилиялик футболчи"

Aslanov Jasurbek
6 июл 2019
"Реал" ҳамда Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Карлос Касемиро ҳамюрти Неймар ҳақида илиқ фикр билдирди.

"Неймар шубҳасиз энг яхши бразилиялик футболчи.

Агар у билан ҳаммаси жойида бўлса, уни тўхтатиб бўлмайди. Неймар - юқори савияли футболчи. Бироқ бизда бошқа ажойиб ўйчинчилар ҳам бор.

Агар Неймар терма жамоада бўлганида, бу жамоага ёрдам берган бўларди, аммо у йўқ, шу сабабли ҳаммасини Неймарсиз бажаришга тўғри келмоқда" - дейди Касемиро.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: goal.com