Касемиро: "Чемпионлик учун имкониятимиз бор"

Aslanov Jasurbek
29 окт 2017
"Реал" ярим ҳимоячиси Касемиро "Жирона"га қарши учрашувда учралган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.

"Рақибларимиздан анча узоқлашиб кетдик. Аввалгидек чемпионлик учун имкониятимиз бор. Аммо яхшироқ ўйнаб, кўпроқ ишлашимиз керак.

Бугун "Реал" яхши ўйин кўрсата олмади. Биз вазиятлар ярата олмадик, совуққонлик етишмади.

Рақибнинг бир голи офсайддан урилди? Баҳона қидирмаслигимиз керак. Голли вазиятлар яратмадик. Ажойиб ўйин кўрсатган "Жирона"ни табриклаш лозим" - дейди Касемиро.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca