Касагранде: "Неймар? Биз маҳлуқни яратяпмиз, у Месси ва Роналду даражасида эмас"

Aslanov Jasurbek
16 фев 2018
Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Валтер Касагранде миллий жамоа ва ПСЖ ҳужумчиси Неймарни танқид қилди.

Касаграндега футболчининг "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувидаги ўзини тутиши ёқмади. Меҳмонда ўйнаган парижликлар 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

"Менга кўплаб мухлис ва ОАВ Неймарга қарсак чалаётгани ҳавотирга солмоқда. "Реал"га қарши баҳсда у бир неча марта жамоасига ҳурматсизлик қилди. Жаҳон чемпионатида ҳам у ўзини шундай тутса, бу фожеа бўлади. Энди у клубини ўзгартириш ҳақида айтишмоқда, чунки Неймар ва Кавани ўртасидаги муносабат яхши эмас. Биз маҳлуқни яратяпмиз, аммо муаммо шундаки, баъзилар уни даҳо деб ўйлашмоқда. Неймар Марадона, Месси ва Роналду даражасидаги футболчи эмас, у ҳар он ўйин тақдирини ҳал қила олмайди" - дейди Касагранде.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Marca