Карвахаль: "Кўрамиз, Мбаппе "Реал"га ўта оладими. У буюк ўйинчи"

Alisher
29 авг 2021
"Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль ПСЖ форварди Килиан Мбаппенинг эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.

"Анчелотти бир неча кун олдин айтганидек, жамоани кучайтирадиган барча нарса яхшидир. Кўрамиз, ўта олармикан, сабаби у буюк ўйинчи", - дейди Карвахаль.

Олдинроқ, ПСЖ "Реал"нинг иккита таклифига рад жавобини берганди.

Килиан ўтган мавсум Лига 1 доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол ва 7та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: realmadrid.com