La Parisienнинг хабар беришича, "Реал Мадрид" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "ПСЖ"дан футболчи сотиб олишга ҳақли эмас.
Парижликлар ушбу мутахассисни Мадридга қўйиб юборишаётганда шартнома шартларидан бири айнан шундай бўлган. Шундай қилиб, "Реал"нинг Марко Варетти ва Златан Иброгимовичга қизиқаётгани ҳақидаги миш-мишлар асоссиз экани тасдиқланди.