Карлес Пуйоль: “Гвардиола дунёнинг энг яхши мураббийи. У яна Чемпионлар лигасида ғолиб чиқади”

29 фев 2020, 00:09
“Барселона”нинг собиқ сардори Карлес Пуйоль “Манчестер Сити” устози Гвардиола ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Пеп мен ишлаган мураббийлар ичида энг яхшиси, у дунёнинг энг яхши мураббийи.

Унинг жамоаларини ўйинидан дарров Пеп бошқараётганлигини билиб олиш мумкин. Шу сабаб у яна ЕЧЛни ютиб олишига ишонаман.

 “Манчестер Сити” Премьер лигада “Ливерпуль”ни қўвиб ета олмаслигини аён бўлиб улгурди. Шу боис улар асосий эътиборни ЕЧЛга қаратишади”, дейди Пуйоль.


Манба: Goal.com