

"Тезкор гол уриб олдик. Бу бизга ёрдам берди, сабаби рақиб ҳам очилишга мажбур бўлди. Қизил карточкадан сўнг ўйинимиз яна ўзгарди. Йигитларга раҳмат", - деди Камолиддин Тожиев ғалабадан сўнг.
- Кейинги учрашув "Хоразм"га қарши сафарда. Финалдан олдин сунъий майдонда асосий таркиб футболчиларини ўйнатасизми?
- Ўзимизнинг режаларимиз бор. Уларни очиқлай олмайман. Режа бўйича иш тутамиз.
- Кубок финали олдидан сизни хавотирга солаётган позиция борми?
- Йўқ. Бизда 11та эмас, 20та футболчи бор. Барча футболчиларимизни бир хил кўрамиз. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор.
- "Нефтчи" - ОКМК ўйинида мезбонлар очко йўқотишини истайсизми?
- Биздан олдиндаги жамоалар очко йўқотишидан хурсанд бўламан.



