

"Ассалому алайкум. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, бугун ўйин тўлиқ назоратимиз остида ўтди. Бугунги ўйинда яратилган вазиятлар бутун мавсумга етади. Лекин тўп дарвозага кирмади. Йигитлар ўз ўйини билан мени хурсанд қилишмоқда",- дейди Тожиев.
- "Бунёдкор" бугун яхши ҳимояландими?
- Кўп вазият яратдик, охирги нуқтани қўйишда омадимиз келмади. Терма жамоага борган футболчилар ҳам чарчагани йўқ, бор кучи билан ўйнади.
- Педру Морейра қисқа таътилга чиққанига 40 кун бўлди. Бу қисқа таътил эдими ёки мураббий жамоадан кетганми?
- Бу саволни раҳбариятга берганингиз маъқул.
- Риаскос захирадан тушгач ҳужумлар кўпайди. Лекин ҳужумлар кўп самара бермади. Бу нима боғлиқ?
- Риаскос ўйинга киришиб кета олмади. ФИФА кунларида яхши ишладик.



