Камолиддин Мурзоев ўз тақдирини "Олмалиқ" билан боғлади

Narzulla Saydullayev
2 фев 2015
2014 йилги мавсумни Қозоғистоннинг "Шахтёр" жамоаси сафида ўтказган Камолиддин Мурзоев фаолиятини Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" клубида ўтказадиган бўлди.
Бир муддат "Шўртан" йиғинида қатнашган футболчи Игорь Шквирин билан шартнома шартлари борасида якуний келишувга эришди.

"Олмалиқ"нинг таклифи мен учун ҳар томонлама маъқул келди. Игорь Анатолиевич жорий мавсум жамоа камида тўртинчи ўринни қўлга киритишини айтганидан кейин ўйлаб ўтиришга вақт йўқ эди. Шу кунгача Ўзбекистонда ўз олдига фақат катта мақсад қўядиган жамоа шарафини ҳимоя қилиб келганман. Олий лигадаги юқори тўртлик жамоаларидан келиб чиқсак, "Олмалиқ"нинг ўз олдига қўяётган вазифаси жуда яхши", - дейди Камолиддин Мурзоев.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia