

"Кальяри"ва 22 ёшли форвард ўртасида тузилган шартнома муддати 2023 йил июнгача экани маълум қилинди. Шунингдек, Италия клуби Десподов билан шарномани 2024 йилгача ҳам узайтириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Москванинг "Спартак" жамоаси Кириллга қизиқиш билдираётганди. Десподов ЦСКА таркибида 22 учрашувда иштирок этиб, 10та гол уришга муваффақ бўлди.



