

"Месси - даҳо, Роналду эса - замонавий футболнинг юзи. Йилнинг энг яхши футболчиси номи ўз жамоаси билан муваффақиятга кўпроқ эришганга берилади. Аммо уларга иккита "Олтин тўп" топширилса ҳам хато бўлмайди.
Менга Криштиану Роналду ёқади, чунки у универсал футболчи. Чап оёқ, ўнг оёқ, бош билан зарба бера олади. Унинг қўлидан ҳамма нарса келади. Роналдуни дўст сифатида ҳам ҳурмат қиламан" - дейди Кака.



