

Бу ҳақда австралиялик футбол журналисти Скотт Маклинтайр ўз "твиттери"да маълум қилди.
"Тушунишим бўйича, БАА футбол ассоциацияси (БАА ФА) Қатар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Бассам Ал-Рави ва Алмоез Али ҳуқуқлари бўйича ОФКга расмий эътироз тайёрламоқда. Маҳаллий журналистлар менга тақдим этган ҳужжатларда ҳозир тилга олинган футболчиларнинг онаси Қатарда туғилмаган экан" - деб ёзди Маклинтайр.

Алмоез Али

Бассам Ал-Рави
Бир неча соат ўтиб журналист БАА ОФКга мактуб юборганини маълум қилди.
"Ҳозиргина БАА Алмоез Али ва Бассам Ал-Рави бўйича ОФКга эътироз йўллагани борасида хабар олдим. Айни дамда бу иш кўриб чиқилмоқда" - дейилади твитда.



