

Ҳамюртимиз Фозил Мусаев ўйинни асосий таркибда бошлади. "Кавасаки"га қарши баҳсда ҳисобни меҳмонлар очди. "Жубило Ивата" футболчиси Хайао Кавабе илк голга муаллифлик қилди. Мезбон жамоа футболчиси Эдуардо 12-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Сакураучи эса яна "Жубило Ивата"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Фозил Мусаев 53-дақиқада илк сариқ карточкасини олди. 20 дақиқадан сўнг ярим ҳимоячимиз иккинчи маротаба сариқ карточка билан огоҳлантирилди ва у майдонни тарк этди.
"Кавасаки" - "Жубило Ивата" 2:5
Голлар: Эдуардо 12, Моримото 82 - Кавабе 8, 55, Сакураучи 24, Адайлтон 59, Каватама 61.




