Йозеф Блаттер: «ФИФА атрофидаги вазият ҳал бўлмагунча сафарларга бормайман»

Narzulla Saydullayev
6 июл 2015
ФИФА президенти Йозеф Блаттер нима учун Канададаги ЖЧ финалига бормаганини тушунтириб берди.
«Таваккал қилмайман. ФИФА атрофидаги вазият ҳал бўлмагунча сафарларга бормай тураман», — дейди Блаттер.

Олдинроқ Блаттер ЖЧ-2018 учун қуръа ташлаш маросимига келиши ҳақида хабар берилганди. Ушбу тадбир 25 июль куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.

Блаттер 2 июнь куни истеъфога чиқишга қарор қилди. Янги президентлик сайловлари 16 декабрда бўлиб ўтади. Аниқ сана ФИФАнинг 20 июлда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари йиғилишида маълум бўлади.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sports.ru