

Португалиялик мутахассис жамоа ҳимоячисининг чоршанба куни ЕЧЛ доирасидаги Швейцариянинг “Янг Бойз” клубига қарши учрашувда майдонга тушишини айтди.
“Люк чоршанба кунги ўйинда иштирок этади. Ҳа, Эшли Янг иккала қанотда ҳам ўйнай олади. Лекин Шоу ва Янг бошқа-бошқа калибрдаги ҳимоячилар ҳисобланади. Бу чизиқда ёш Маттео Дармиан ҳам ўйнай олади”, - деди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, Люк Шоу Англия терма жамоаси таркибида УЕФА Миллатлар лигасидан ўрин олган Испанияга қарши кечган (1:2) учрашувда бошидан жароҳат олган эди. “Янг Бойз” - “Манчестер Юнайтед” ўйини 19 сентябрь куни Берн (Швейцария) шаҳридаги “Стад де Суисс Ванкдорф” стадионида бўлиб ўтади.




