

“Иккинчи бўлимда худди биринчисидаги каби ҳаракат қилганимизда яна ҳам яхшироқ бўларди. Айрим футболчиларимиз ҳафта ўртасида ўйин ўтказганлари боис бироз чарчоқ аломатлари билан ўйнашди.
Энг муҳими биз ғалаба қозондик. Чемпионатнинг қолган ўйинлари биз учун худди финал каби ўтади. Биз иккинчи ўринда қолишни истаймиз. Бунинг учун максимал даражада очко йўқотмаслигимиз керак ”, – деди Моуриньо.



