

“Зўрлардан ўрганиш лозим, уларни йўқотишга ҳаракат қилиш эмас. Менда ҳеч қачон Серхио Рамоснинг сифати ва ундаги портлай олиш қобилияти бўлмайди. У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси ва ўйинга қандай ёндашишни яхши билади. Испанияда, шунингдек, Пуйол билан бирга ўйнаш бахтига муяссар бўлган, ҳозирда эса Юмтити билан яхши жуфтлик ҳосил қила олган Пике ҳам бор. Валвьерде «Барселона»да аввалари бўлмаган ҳимояни қура олди.”, — дейди Жоржио.



