Жонатан Лукка: "Ал Ҳилол" катта ном, аммо..."

Абдулвосит Бектемиров
11 мар 2025
"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра ва ярим ҳимоячи Жонатан Лукка Элит Осиё Чемпионлар Лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Ал Ҳилол"га қарши баҳс олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бош мураббийимиз айтиб ўтгандек, курашларга бой ва мураккаб ўйин бўлишини тахмин қилмоқдамиз. Эртанги баҳс икки жамоанинг ушбу мусобақадаги бўлажак  тақдирини ҳал этади. Биз майдонда боримизни берамиз. "Ал Ҳилол"ни Тошкентда бўлиб ўтган баҳс каби енгга оламиз деган умиддаман" - деди ярим ҳимоячи Жонатан Лукка эртанги баҳс ҳақида.

- Жонатан, сизнинг фикрингизча "Ал Ҳилол" эртага Тошкентдаги кутилмаган мағлубиятга қандай реакция билдиради ва қандай тактика танлайди деб ўйлайсиз?

- Аввалроқ айтиб ўтганимдек, бу икки баҳс бир-биридан тубдан фарқ қилади. Рақибимиз эртага дастлабки 15 дақиқада максимал тарзда босим қилишга интилади. Биз рақибга "сюрприз" тақдим этишимиз мумкин. "Ал Ҳилол" жуда катта ном, аммо биз дастлабки учрашувда ижобий натижа қайд этдик ва эртага ушбу ишни яна такрорлай оламиз. Футбол ўн бирга қарши ўн бир ўйналади.




12 мар 2025, 01:00
Al Hilal — Pakhtakor
4 – 0
Тугади


Абдулвосит БектемировMuallif
Manba: championat.asia