UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  8 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  12

Жонатан Лукка: "Ал Ҳилол" катта ном, аммо..." Янгиликлар

Жонатан Лукка: "Ал Ҳилол" катта ном, аммо..."

"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра ва ярим ҳимоячи Жонатан Лукка Элит Осиё Чемпионлар Лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Ал Ҳилол"га қарши баҳс олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бош мураббийимиз айтиб ўтгандек, курашларга бой ва мураккаб ўйин бўлишини тахмин қилмоқдамиз. Эртанги баҳс икки жамоанинг ушбу мусобақадаги бўлажак  тақдирини ҳал этади. Биз майдонда боримизни берамиз. "Ал Ҳилол"ни Тошкентда бўлиб ўтган баҳс каби енгга оламиз деган умиддаман" - деди ярим ҳимоячи Жонатан Лукка эртанги баҳс ҳақида.

- Жонатан, сизнинг фикрингизча "Ал Ҳилол" эртага Тошкентдаги кутилмаган мағлубиятга қандай реакция билдиради ва қандай тактика танлайди деб ўйлайсиз?

- Аввалроқ айтиб ўтганимдек, бу икки баҳс бир-биридан тубдан фарқ қилади. Рақибимиз эртага дастлабки 15 дақиқада максимал тарзда босим қилишга интилади. Биз рақибга "сюрприз" тақдим этишимиз мумкин. "Ал Ҳилол" жуда катта ном, аммо биз дастлабки учрашувда ижобий натижа қайд этдик ва эртага ушбу ишни яна такрорлай оламиз. Футбол ўн бирга қарши ўн бир ўйналади.




Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика