

Натижада Сиссоко Лондоннинг бошқа жамоаси "Тоттенхэм"га ўтди.
"Унга "Арсенал"га ўтишни айтганман. Мусса охиригача келажакда нима бўлишини билмади. "Тоттенхэм"га ўтиш - яхши қарор. Сиссоко учун август узоқ ой бўлди ва ҳаммаси яхши якунланди.
"Тоттенхэм" - ажойиб жамоа. Евро-2016даги ажойиб ўйинидан сўнг, Сиссоко АПЛ клубига ўтишини истагандик. "Шпорлар" бу мавсум Англия чемпионатида соврин учун курашади, аммо умид қиламанки, бизга қарши баҳсда улар ўзларининг энг яхши ўйинини намойиш этмайди" - дейди Жиру.



